"Шўртан" дарвозабони легионерга айланди

Iskandarov Abdulaziz
8 фев 2025
Ўтган мавсумда Про лигада "Шўртан" дарвозасини қўриқлаган Мирзоҳид Маматхонов Қирғиз Республикасининг "Алай" жамоасига ўтди.

Томонлар бир йилга мўлжалланган шартномани имзолашган. Маълумот учун, кипер 2024 йил ғузорликлар таркибида 22 та ўйинда майдонга тушди ва жамоаси билан Суперлигага йўлланма олди. 

"Алай" ўтган мавсумни турнир жадвалида 4-ўринда якунлади. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia