

Италия футбол федерацияси (FIGC) қароргоҳи олдида мухлислар кескин норозилик акциясини ўтказишди.
Ғазабга минган ишқибозлар федерация биносини тухумлар билан "сийлашди" ва бино яқинига ташкилот президенти Габриэле Гравинанинг истеъфосини талаб қилувчи баннерларни илиб кетишди.
Эслатиб ўтамиз, Женнаро Гаттузо бошчилигидаги Италия терма жамоаси саралашнинг ҳал қилувчи баҳсида Босния ва Герцеговинага имкониятни бой бериб (1:1, пен. 1:4), кетма-кет учинчи бор Жаҳон чемпионатидан ташқарида қолди. Мухлислар бундай муваффақиятсизликда бевосита футбол раҳбариятини айбламоқдалар.
Италия футболидаги инқироз нафақат майдонда, балки кўчаларда ҳам давом этмоқда. Эндиликда федерация раҳбариятининг ушбу босимларга қандай жавоб бериши барчанинг диққат марказида бўлиб турибди.



