UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18"Футбол олами". "Навбаҳор"дан тарихий ғалаба ва 24-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 17:17Деку: "Биз ҳозир нафақат совринлар ютиш, балки келажакка мустаҳкам пойдевор қўйиш ҳақида ҳам ўйлаяпмиз"  0 16:48"Мен кўрган энг яхши лойиҳалардан бири". Неймар — ЖЧ-2034 ҳақида  1 15:55Қатар биз учун хатар ЭМАС!(ми?)  11 15:34"Милан" ва АПЛнинг яна 3 клуби Ватару Эндо атрофидаги вазиятни кузатмоқда  0 15:10МЮ ва "Барса" қизиқишига қарамай, Дэвис "Реал"ни танлади  7 14:59Санжар Шоаҳмедов: "Қатар таркибида Ўзбекистонники каби кучли легионерлари йўқ, ғалабадан бошқасини ўйламаслик керак"  3 14:48ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди  1 14:37Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  9 14:29Якуний имтиҳон  6 14:00"Челси" Томас Араухони сотиб олмоқчи   2 13:35"Ливерпуль" Салоҳ билан келиша олмаяпти  6 13:10Португалияга учиб кетаётган Бруну инсон ҳаётини қутқарди  3 12:46"Реал" январь ойидаёқ марказий ҳимоячи сотиб олиши мумкин  3 12:21Сардор Рашидов: "Ҳимоячиларимиз Афифни тўхтатиш учун 50 фоиз кучини ишлатишса кифоя, биз ҳамма позицияда Қатардан кучлимиз"  27

Янги авлод. Евро саралашининг 5 нафар ўсиб келаётган юлдуз-дебютанти Янгиликлар

Янги авлод. Евро саралашининг 5 нафар ўсиб келаётган юлдуз-дебютанти

Теглар :  ЕВРО-2016
Евро-2016нинг сўнгги саралаш учрашувларида ёш юлдузлар ўз терма жамоаларида дебют қилишган.

Эмре Жан (Германия терма жамоаси, "Ливерпуль", 21 ёш)

Асли келиб чиқиши Туркиядан бўлган германиялик Эмре Жан - янги авлоднинг ёрқин вакилларидан бири ва у Клозе, Лам, Швайнштайгерларнинг ғалабали одимини давом эттирувчилардан бири.

Жан "Бавария" тарбияланувчиси бўлиб, клубнинг ўзи савия ҳақида айтиб турибди. Мюнхен клубидан сўнг Эмре икки йилни "Байер"да ўтказади ва 2014 йилда Англия вице-чемпиони "Ливерпуль" сафига кўчиб ўтади. Ўша мавсумлар оралиғида Жан қизилларнинг ягона фойдали харидига айланади.

У универсал, Жан ярим ҳимоя марказида қанчалик яхши ҳаракат қилса, бошқа ҳар қандай позицияда ҳам худди шундай ўйнай олади. У немисча аниқликка эга, унда хатолар жуда кам кузатилади. Тартибли "бузғунчи".

Бу фикрларимизга қўшилган  Йоахим Лёв Жанни Евро-2016 саралашининг 7 ва 8-турларига чақирди. Эмре терма жамоага шунчаки машғулот ўтказиш учун эмас, балки тажриба орттириш учун ҳам келган. Жан бундестим таркибида икки ўйинни тўлиқ ўтказди.

Жан бу мавсумда "Ливерпуль" сафида Премьер-лиганинг барча учрашувларида ўйнаган кам сонли футболчилардан биридир. У келажакда Германия терма жамоасининг асосий футболчисига айланиши мумкин.



Закария Баккали (Белгия терма жамоаси, "Валенсия", 19 ёш)

Белгия жаҳон футболига ёш иқтидорларни етказиб беришда давом этяпти. Бу терма жамоанинг янги футболчиларидан бири асли льежлик бўлган ҳужумчи Закария Баккали. У ҳозиргача терма жамоанинг 2 учрашувида ўйнашга улгурган.

Баккалининг иқтидорини 2 йил олдин "ПСВ Эйндховен" скаутлари "Стандарт" ўйинларининг бирида пайқаб қолган ва унга шартнома таклиф қилишади. У икки йил ичида Эйндховенда Депайдан машҳур бўла олмайди, аммо "Валенсия" Закарияни ўз сафига қўшиб олади.

Испан клуби 19 ёшли футболчига ишонч билдиради ва унга 5 йиллик шартнома таклиф қилади. Баккали ишончга яхши ўйин билан жавоб қайтаради: Примерода у 6та ўйинда 2та голли пас беришга улгурди ва терма жамоадан чақирув олди.

Европа чемпионатигача саккиз ой бор ва Баккали бу муддат ичида миллий жамоа бош мураббийи ишончига кира олиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, Баккалида нафақат қитъа чемпионатига бориш, балки унинг кашфиётига айланиш имконияти бор.



Патрик Макнейр (Шимолий Ирландия терма жамоаси, "Манчестер Юнайтед", 20 ёш)

Ирландия терма жамоаси 1960 йилда турнир яратилганидан бери илк маротаба Европа чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиб сенсация қайд этди. Бу мамлакат вакиллари 1986 йилда Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан сўнг ҳеч қандай йирик турнирда иштирок этмаган. Патрик Макнейр каби футболчилар эса ҳаммасини ўзгартириб юбориши мумкин.

2014 йилда Патрик 19 ёшлигида "Манчестер Юнайтед" сафида дебют қилади. Балки унинг омади келгандур, чунки ўшанда жароҳатлар, дисквалификациялар ва виза билан боғлиқ муаммолар туфайли жамоанинг бир неча ярим ҳимоячилари ўйиндан ташқарида қолиб кетишган. Макнейр ўз имкониятига эга бўлди ва ундан фойдаланди. Ярим йилдан сўнг у билан янги шартнома тузилади.

Терма жамоадан ҳам чақирув келди. Шу йилнинг сентябрь ойида Макнейр ўз миллий жамоаси таркибида дебют қилди (Фарер оролларига қарши баҳсда). Шу ҳафтада у Грецияга қарши баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Унинг ўз терма жамоаси билан Еврога боришига шубҳа йўқ.



Деле Алли (Англия терма жамоаси, "Тоттенхэм", 19 ёш)

Бу англиялик ёш футболчи жорий мавсумда Англиянинг асосий кашфиётларидан бирига айланишга улгурди. "Тоттенхэм" мухлислари учун бу футболчи янги қаҳрамон.

Деле Алли 2015 йилнинг ёзигача Англиянинг учинчи даражали лигасида иштирок этувчи "Милтон-Кинс Донс" клубида тўп тепган. "МК Донс"ни "Лидс" афсоналаридан бири Дэвид О'Лири бошқарган.

Деле Алли "МК Донс"даги ёрқин ўйини билан бир нечта инглиз мутахассисларини ўзига қизиқтириб қўяди. У U17дан бошлаб Англиянинг деярли барча ёш тоифасидаги жамоаларида ўйнайди. У Премьер-лигада ҳам йўқолиб қолмайди. Бир неча ой ичида у "Тоттенхэм"нинг асосий таркибидан жой олади ва "шпор"лар сафида 7та учрашув ўтказиб, 1та голга муаллифлик қилади.

Деле Алли ўзининг универсаллиги билан барчани ҳайрон қолдирган. У бир неча маротаба марказий ҳужумкор ярим ҳимоячи, қанот ярим ҳимоячиси, тянч ярим ҳимоячиси позицияларида ишончли ўйин кўрсата олган.

Бу иқтидор соҳибини Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон пайқамай қолишининг иложи йўқ эди.  Деле Алли Эстонияга қарши баҳсда терма жамоа сафида дебют қилади. У захирадан ўйинга қўишлган бўлсада, миллий жамоа сафида расмий учрашувдаги тажриба бебаҳодир. Айниқса 19 ёшда.



Жон Стоунс (Англия терма жамоаси, "Эвертон", 21 ёш)

Яқиндагина 21 ёшга тўлган Стоунс бир неча йилдан бери юқори савияда ўйнаётгандек тасаввур уйғотади, аммо бу туйғу алдамчи. Стоунс - қисқа муддат ичида юлдуз бўлишнинг намунаси.

"Барнсли" тарбияланувчиси 2013 йилнинг ёзида "Эвертон"га ўтади. У ливерпулликлар сафида Премьер-лигада 2014 январь ойида дебют қилади. Ярим йил ўтар-ўтмас биринчи маротаба Англия терма жамоасига чақирилади ва Евро-2016 саралаш учрашувида ўзининг дебют баҳсини ўтказади.

Бутун ёз давомида иқтидорли ҳимоячи кетидан Жозе Моуриньо "ов қилади". "Челси" "Эвертон"га жуда катта пул таклиф қилади, аммо Ливерпуль шаҳри клуби эгалари ёш, камтар ва бўйи узун (188 см) фуболчини ўз сафида олиб қолади.

Жоннинг ҳисобида терма жамоада бор йўғи 3та расмий ўйин бўлсада, Европа чемпионатида айнан у марказий ҳимояда тўп тепишининг эҳтимоли катта. Балки у янги Рио Фердинанд ёки Жон Терри бўлар.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика