UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  0 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  2 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  28 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  13 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  7 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1

Якуба Бамба: " Фақат "Андижон" эмас, Қўқон-1912" ҳам "Пахтакор"ни мағлуб эта олади" Янгиликлар

Якуба Бамба: " Фақат "Андижон" эмас, Қўқон-1912" ҳам "Пахтакор"ни мағлуб эта олади"

Суперлиганинг 21-тури бир қатор қизиқарли тўқнашувларга бой тарзда ўтмоқда.

Қўқонда кечган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" (4:2) учрашуви голларга бой тарзда ўтди. Кескинлик юқори бўлган баҳсда мезбонларнинг голларидан бирига Якуба Бамба муаллифлик қилди. ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффусдан фойдаланиб Бамбага бир нечта саволлар билан юзландик.

- Ушбу учрашувдан олдин фаворит "Пахтакор" жамоаси эди. Лекин ўйинни кўрдикки, "Қўқон-1912" рақибидан ҳеч бир жабҳада ортда қолгани йўқ. Шундай экан учрашув ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Биз жуда яхши ва мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатдик. Футболчилар майдонда максимал даражада ўйнади. Ишқибозларимиз қаршисида ғалаба қозонишимиз муҳим эканлигини билардик. Қўқонда ўтган олдинги 2та беллашувда дуранг ўйнаб уларни бироз ранжитиб қўйгандик. 

- Ҳозирга келиб ҳеч бир клуб "Пахтакор"дан қўрқаётгани йўқ. Дейлик "Андижон" ўз майдонида бу жамоани ютишни уддасидан чиқа олганди...

- Ҳа, "Пахтакор"нинг "Андижон"га қарши учрашувини кўрдик. Фақат улар эмас, биз ҳам ғалаба қозона оламиз. "Пахтакор" Ўзбекистондаги энг яхши жамоа эканлигини ҳамма билади. Ҳар қандай клуб сингари уларда ҳам устун ва камчиликлари бор. Бундай ўйинлардан олдин сиз ғалабага ишонишингиз керак. Камроқ хатоларга йўл қўйиш лозим. 

- Ушбу ғалабанинг сири нимада?

- Менинг фикримча бутун жамоанинг кўрсатган иродаси ғалабанинг асосий омили бўлди. 

- Буни сенсацияга қиёслаш қай даражада ўринли?

- Ўйинни бошқаришга ҳаракат қилдик. Иккита тезкор голлар урилди. Иккинчи бўлимга эса жуда ёмон киришдик, десам янглишмайман. Ўша паллада бошимизни баланд кўтариб барчасини бошидан бошлашимиз лозим эди. Қолаверса мухлислар 90 дақиқа тинмай қўллаб-қувватлаб туришди. Шу боис сенсация демаган бўлардим. 

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика