UZ

Сўнгги янгиликлар

02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  2 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  2 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  2 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  17 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  14 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  11 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  34 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  14

Хюистра, Ҳасанов, Секейра, Йўлдошева ва Бердиев ишлари қўмиталарга оширилди Янгиликлар

Хюистра, Ҳасанов, Секейра, Йўлдошева ва Бердиев ишлари қўмиталарга оширилди

Coca-Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Пахтакор” (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдириб ўтди ва кейинроқ мезбонлар футболчиси Жасур Ҳасанов унга нисбатан жавоб қайтарди.

Жасур Ҳасанов Питер Хюистрага нисбатан жуда қўпол фикр билдирди. Бунда у шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ўхшатишдан фойдаланди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу каби ҳақоратларни қоралайди. Шундан келиб чиқиб, Ҳасанов масаласи ЎФА Этика қўмитасига оширилди.

Ҳасановнинг бу ҳатти-ҳаракатига “Пахтакор” бош мураббийи томонидан билдирилган фикр сабаб бўлди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мураббийлар фикрини ҳурмат қилади. Бироқ бу борада улар чегарадан чиқмасликларини сўрайди. Шундан келиб чиқиб, меҳмонлар бош мураббийи иши ҳам Этика қўмитасига оширилди.

Шунингдек, Coca-Cola Суперлиганинг мазкур туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдириб ўтди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси португалиялик мураббий фикрларини ҳурмат қилади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам уни Регламентга амал қилишга чақиради. Унга кўра, учрашув ҳакамларини танқид қилишга чеклов қўйилмаган. Шунчаки, ҳакамлик масаласида хатолар кузатилган бўлса, ёзма равишда шикоят киритилиши кераклиги ва бу борадаги йўл-йўриқлар Регламентда ўз ифодасини топган. Регламентнинг 18.19-бандидан келиб чиқиб, Секейра иши интизом чораси қўллаш учун Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.

Coca-Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” (1:1) учрашуви давомида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Регламентга зид бўлган қатор ҳатти-ҳаракатларни амалга оширган. Комиссар билдиргисига асосан, “Насаф” устозининг ҳатти-ҳаракатларига Тартиб-интизом қўмитаси баҳо беради.

Аёллар Олий лигасининг 20-туридан ўрин олган “Пахтакор-W” — “Навбаҳор-W” учрашувига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар учрашувни якунламай, майдонни тарк этган. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ жамоа бош мураббийи Карима Йўлдошеванинг лицензиясини вақтинча бекор қилди ва унинг ҳатти-ҳаракатларини Тартиб-интизом қўмитасига оширди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум аввалида “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”ни тақдим этган. Сизда Регламент матни билан электрон танишиш имконияти мавжуд. Биз футбол мураббийларининг фикр-мулоҳазаларини ҳурмат қиламиз. Шу билан биргаликда, улар фикр билдираётганга ёки бирор ҳатти-ҳаракатни амалга ошираётганда этика нормаларидан четга чиқмасликларини талаб этамиз. Регламент олдида барча бирдек жавобгар эканлиги унутилмаслиги шарт.

Рейтинг: -137   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика