UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  10 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  10 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  5 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  25 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1

Хюистра — "Бунёдкор" майдонидаги мағлубиятдан кейин: "Ғурурландим" Янгиликлар

Хюистра — "Бунёдкор" майдонидаги мағлубиятдан кейин: "Ғурурландим"

"Бунёдкор" - "Пахтакор" ўйинидан сўнг (3:2) меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдирди.

- Ўйинни жуда ёмон бошладик, 30-сониядаёқ гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда бугун ёшларга имконият бердик ва улар кўрсатган ўйиндан завқ олдим. Ўйин жуда ҳам чиройли бўлди, ёшларимиз ҳар доим ўйнайдиган футболимизни кўрсата олишларини исботлашди. Шу сабабли бугун умумий маънода жамоамнинг ўйинидан қониқдим. Тўғри, натижа яхши бўлмади. Биз 70-дақиқадан кейин бироз бўшашдик. Балки, ёшларимиз чарчаб қолгани туфайли бўлса керак. Аслида ҳисоб томонлама ижобийроқ натижага лойиқ эдик. Ўйин томонидан қарасак, жуда ҳам қониқдим. Жамоамиз келажакларининг майдонда ўзини тутишларини кўрдик, синовдан ўтказиб олдик.

- Бугун асосан ёшларнинг майдонга туширилишида рамзийлик бордек. Жамоанинг сметаси келаси йилга кескин қисқариши, етакчилар кетиши ҳақида гап-сўзлар юрибди...

- Бу ҳаммаси бюджетга қараб бўлади. Ёшлар билан яхши ўйнаб ҳам сўнгги дақиқада ютқазиб қўйишинг мумкин, барқарорлик бўлмайди. Таркибда тажрибали футболчилар бўлса, ёмон ўйнаб туриб ҳам, натижани ўз фойдангга ҳал қилишинг мумкин. Бу клуб раҳбариятининг қарорига боғлиқ. Агар ёшлар билан ўйнайдиган бўлсак, академиямизда иқтидорли ёшлар жуда ҳам кўп. Улар билан ўйнасак ҳам, сифатли футбол кўрсата оламиз. 

- Дербилар ҳар доим принсипиал аҳамиятга эга. Сиз эса асосан ёшларга эътибор қаратдингиз...

- Йўқ, бу яхши. Ёшлар қуйи ўринлардаги қайсидир жамоа билан 6:0 ҳисоби қайд этилиб турганда майдонга тушганидан кўра, жиддий тўқнашувларда тажриба тўплаб боргани яхши. Бу уларнинг тезроқ ўсишига ҳам сабаб бўлади. Шунингдек, футбол борасида мен романтикман. Натижа муҳим, лекин бугун чиройли футбол кўрган маъқулроқ эди. Ёшларнинг бугунги ўйинлари бизни ғурурлантирди.

- Агар келаси йил ёшлар билан ўйналса, ОЧЛ нима бўлади?

- Юқорида ҳам айтдим. Бу бюджетга боғлиқ. Қўлимиздаги пулга қараб жамоани шакллантирамиз. Ўйлайманки, жамоа ўзагини сақлаб қолиш учун иқтисодий имкониятларимиз бўлади. 

- Бу мавсум пенальтилар ҳисобдан чиқарилса, ҳеч бир форварди 15 талик довондан ўта билмади. Марказий ҳужумчилар голларининг камайиб кетиши нима билан боғлиқ?

- Жуда ҳам қизиқ факт айтдингиз. Балки, ҳимоячилар яхшироқ ўйнашаётгандир. Бошқаларни унча кузатмайман. Умуман олганда менга кимнингдир эмас, жамоамнинг голеадорлик сифати муҳимроқ. Мураббий сифатида айтишим мумкинки, таркибингизда гол уришни биладиган футболчилар сони қанча кўп бўлса, шунча яхши. Масалан, бизда Черан тўпурар бўлди, Темиров иккинчи, мавсум бошида Дердийок 4-5 та гол урганди. Давралар оралиғида келиб қўшилган Боян Матич эса кўпроқ гол уриши керак.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика