Хуммельс “Бавария”да бешинчи рақам остида ўйнайди

Narzulla Saydullayev
24 июл 2016, 16:54
Ҳимоячи Матс Хуммельс “Бавария” клубида ўзига рақам танлаганини маълум қилди.

Бу ҳақда клубнинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар берди. Манбанинг хабарига кўра, Хуммельс ўзига бешинчи рақамни танлаган.

Эслатиб ўтамиз, Матс Хуммельс Германия миллий терма жамоасида ҳам бешинчи рақам остида ҳаракат қилади. Футболчи Дортмунднинг “Боруссия” клубида ўйнаб яна “Бавария”га қайтди. Унинг “Бавария” билан келишуви 2021 йили ёз ойигача белгиланган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbayern.de