Хуммельс - 1:5 ҳисобидаги мағлубият ҳақида: "Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради"

Mirjalol Normatov
13 дек 2020, 11:34
"Боруссия" Д ҳимоячиси Матс Хуммельс Бундеслиганинг 11-турида "Штутгарт"дан учралган мағлубият борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз доим кичик паслар орқали ўйнаймиз, рақибларнинг очиб берган ҳудудларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Биз жуда кўп тўп йўқотяпмиз. Агарда тактик режалар амалга ошса, чиройли футболни кўришимиз мумкин. Ҳечқиси йўқ, футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. Бунинг учун юқори даражадаги маҳорат керак.

Кўп нарсалар ўхшамади. Биринчи бўлимда 1:1 ҳисобидан қувониб юбордик. 2:1, тўпни бериб қўйяпмиз, 3:1, тўпни бериб қўйяпмиз, 4:1 тўпни бериб қўйяпмиз. Бугун фақатгина тўпни бериб қўявердик.

"Штутгарт" катта ишни амалга оширди. Улар ўз мақсади учун агрессив ҳаракат қилишди. Биз эса йўқ", - деди футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›