UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  294 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  0 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:10"Наполи" — "Верона". Таркиблар маълум  0 00:02ПСЖ — "Сент-Этьен". Барколя ва Дембеле асосий таркибда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  25 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0 21:15А Серия. Дармианнинг голи "Интер"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

Хосе Венансио Лопес: "Португалиядаги йиғинда биз Европа терма жамоалари билан даражамиз қанчалик фарқ қилишини билиб олдик. Мундиалда реалист бўлишимиз ва имкониятларимизни тўғри баҳолашимиз керак" Янгиликлар

Хосе Венансио Лопес: "Португалиядаги йиғинда биз Европа терма жамоалари билан даражамиз қанчалик фарқ қилишини билиб олдик. Мундиалда реалист бўлишимиз ва имкониятларимизни тўғри баҳолашимиз керак"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес мундиал олдидан сайтимизга интервью берди.

- Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Европада йиғин ўтказди. Йиғин давомида Ангола, Португалия ва Францияларга қарши назорат учрашувида иштирок этдик. Ушбу йиғин ҳақида батафсилроқ гапириб берсангиз?

- Назорат учрашувлари бизга Европа жамоалари билан даражамиз қанчалик фарқ қилишини билиб олиш учун хизмат қилди. Шунингдек, ўйиннинг қайси жиҳатларини янада яхшилашимиз кераклигини билиб олдик, ҳимояни янада мустаҳкамлашимиз керак.

- Назорат учрашувларининг бирида терма жамоамиз кутилмаганда Анголага йирик 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашув ёпиқ тарзда ўтказилгани учун, ўйин ҳақида кўп маълумотларга эга бўлолмадик. Балки Ангола терма жамоаси ҳақиқатдан ҳам анча кучли жамоа бўлиши мумкин. Анголадан учраган мағлубиятга изоҳ бериб ўтсангиз?

- Ангола терма жамоаси ҳам Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Бу бежизга эмас. Жамоанинг олтита футболчиси индивидуал томонлама жуда кучли. Шунингдек, уч нафар футболчиси Португалия чемпионатида тўп тепишади. Жамоа бош мураббийи ҳам Португалиялик. Ангола терма жамоаси замонавий футзал ҳақида тўлиқ тасаввурга эга жамоа. Бу ўртоқлик учрашуви бўлганини ҳам унутмайлик, бундай ўйинларда биз кўп таваккалга қўл урамиз. Анголага қарши жуда кўп экспериментлар қилдик. Рақиб эса асосан ҳимояда ҳаракат қилди ва бизнинг хатолиримиздан унумли фойдаланди. Ўйиндан ўзимизга керакли хулосаларни чиқариб олдик ва иккинчи учрашувда кўпроқ ҳимояга таяниб ўйнадик. Анголага қарши кечган иккинчи учрашувда эса ғалаба қозонганимиздан хабардор бўлсангиз керак.

- Афсуски, терма жамоамизда йўқотишлар сони кўпайиб бормоқда. Португалияда икки нафар футзалчимиз Равшан Элибоев ва Сунатилла Жўраевлар жароҳат олишди ва Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлишди. Даврон Чориев, Равшан Элибоев, Сунатилла Жўраев каби терма жамоамизнинг муҳим футзалчилари мундиалга бизга ёрдам бера олишмайди. Йўқотишлар бизга қанчалик таъсир қилиши мумкин?

- Энг асосийси ҳозирги кунда таркибимизда бор футболчилардан максимал тарзда фойдаланиш ва ҳимоямизни янада яхшилаш.

- Жаҳон чемпионати бошланишига икки ҳафта вақт қолди. Терма жамоамиз сўнгги йиғинга киришди. Кейин эса Бразилияга қарши ўйинлар. Мундиал олдидан ўтказилаётган сўнгги йиғин ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Сўнгги йиғинда ўзимиз учун керакли бўлган деталлар устида ишлашни мақсад қилганмиз. Бразилия терма жамоасига қарши ўтказиладиган иккита ўртоқлик учрашуви бизга жуда фойдали бўлади деган умиддаман, сабаби Бразилия жуда кучли терма жамоа ҳисобланади. Бразилия албатта кўпроқ ҳужум қилишга ҳаракат қилади, бу эса бизга кўпроқ ҳимояда ўйнаш имкониятини беради. Бразилияга қарши учрашувларда гранд терма жамоаларга қарши ҳимояда қандай тўғри ўйнаш кераклигини ўрганиб оламиз.

- Бироз терма жамоамиз мавзусидан четлашсак, бош мураббийлик фаолиятингиз давомида уч маротаба Жаҳон чемпионатларида иштирок этгансиз ва икки маротаба Испания терма жамоаси билан мундиал финалига қадар етиб боргансиз. Яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатидан шахсий кутилмаларингиз қандай? Балки шахсий мақсадларингиз бордир?

- Бу менинг тўртинчи Жаҳон чемпионатим бўлади. Имкон қадар узоқроқ иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш, лекин реалист бўлишимиз ҳам керак. Финал учрашувида иштирок этиш деган катта мақсадни айтиш мумкин, аммо уни бажариш жуда қийин. Вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда ўз имкониятларимиздан келиб чиқиб максимал натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. 


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика