Хосе Пекерман: Фалькао—Колумбия футболи тимсоли

25 июн 2018, 09:15
Колумбия термаси бош мураббийи Полша устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

“Кўплаб вазиятлар содир этдик, жамоа эса ўзини яхши кўрсатди. Жумладан, Куадрадо ва Хамес ўзини майдон ажойиб кўрсатиб, бир-бирини доим тўлдириб турди. Фалькао Жаҳон чемпионатида биринчи голини урди — бу биз учун катта хурсандчилик. У жамоамиз ва Колумбия футболи тимсоли. Биз унинг гол уришига умид қилгандик. Ва охир оқибат гол уришга эришди”,—деди Пекерман.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sport24