UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  0 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  4 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  36 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

Хорхе Фоссати: "Пахтакор" ва "Ал Аҳли"да Месси йўқ" Янгиликлар

Хорхе Фоссати: "Пахтакор" ва "Ал Аҳли"да Месси йўқ"

ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Хорхе Фоссати ва футболчи Муҳаммад Ал Овайс иштирок этишди.

"Эртага жуда оғир ўйин бўлишини кутаяпмиз. Сабаби барчамизга маълум "Пахтакор" жуда кучли жамоа. Улар янги мавсумни яхши бошлай олди. Рақибимиз илк турда Теҳронда дуранг ўйнашга эришди. Уларга қарши ўйнаш осон бўлмайди. "Пахтакор" кучли жамоа.  Лекин "Ал Аҳли" кучли. Шу боис эртанги учрашув нафақат биз учун, балки рақиб учун ҳам қийин бўлишига амиинман", - дейди Хорхе Фоссати. 


"Эртага бизни муҳим ва масъулиятли ўйин кутиб турибди. Гуруҳдаги барча клублар кейинги босқичга чиқишга муносиб. Биз йўлнинг бошида турибмиз. Барча жамоаларда имконият тенг. Рақибимиз кучли бўлса ҳам олдимизга қўйилган вазифа, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - дейди Муҳаммад Ал Овайс. 


- "Пахтакор"нинг қайси футболчисидан хавф кутаяпсиз? 

- Ҳар сафар ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида бутун жамоага қарши тайёрланиш муҳим саналади. Қачондир "Барселона"га қарши ўйнасангиз, уларда барча эътиборни Мессига қаратсангиз бу хато бўлади. Сабаби бошқа футболчи етакчиликни қўлга олиши мумкин. "Пахтакор"да эса барча футболчилар тенг кучли. Ҳар бир футболчини ўргандик ва тайёргарлик кўрдик. Яна бир нарсани таъкидлаш лозим, "Пахтакор" ва "Ал Аҳли" сафида Месси даражасидаги ўйинчи йўқ. 


- Жамоага яқинда келдингиз. Нимани ўзгартиришга уриндингиз ва нимани ўзгартира олдингиз. Сўнгги йилларда жамоа етакчилари Ал Сома, Тайсир Ал Жассим, Мусайлим ўзгаришсиз ўйнаб келишмоқда. 

- "Ал Аҳли" бунга қадар иккита мусобақада иштирок этиб келаётган эди: Миллий чемпионат ва мамлакат кубоги. Ҳозир эса биз учта мусобақада иштирок этаяпмиз. Ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказаяпмиз. Эртага менинг қўл остимда 8-учрашувни ўтказамиз. 30 кун ичида 8та ўйин ўтказдик. Бу ҳар қандай жамоа учун қийинлик қилади. Ўзим истаган янгиликларни секин-аста киритиб бораман. Аммо бундай тиғиз графикда ўзгаришларни амалга ошириш қийин. 


- Сиз 2011 йил "Ал Садд" бош мураббийи сифатида ОЧЛда ғолиб бўлсангиз. Сўнгги йилларда фақат Шарқий Осиё клублари совринни бермай келишмоқда. Араб клуби билан қандай бу натижага эришгансиз? Бунинг сири нимада? 

- Замонавий футболда катта сирлар йўқ. Барча ҳам ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида рақибни ўрганилади. 2011 йилда ҳам баъзида ютдик, баъзида ютқаздик. Якунда чемпион бўлгандик. Жамоада яхши футболчилар йиғилган эди. Энди "Ал Аҳли" билан ҳам бу мусобақада чемпион бўлишга уринамиз. 


- Эртанги баҳсда "Ал Аҳли"ни қўллаш учун мухлислар келади деб ўйлайсизми? 

Муҳаммад Ал Овайс: - Биз Тошкентда ўйнаймиз. Эртага бизни қўллаш учун стадионга кела олишмайди. Аммо уларнинг далдасини ҳис қилиб турамиз. 


Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика