Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"

Оқил Абдубарноев
12 ноя 2025
Хорватия ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Марижан Будимир U-17 жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

"Авваламбор, шогирдларимни мусобақанинг плей-офф босқичига йўл олгани билан табриклайман. Гуруҳдаги охирги ўйинни тўлақонли назорат қилдик. Ғалаба қозонишдан ташқари, имкон қадар кўпроқ гол уришга интилдик. Сенегал натижасини билганимиздан кейин эса бор кучимиз билан яна бир гол уришга ҳаракат қилдик, аммо афсуски, бунга эриша олмадик. Сенегал БААга қарши фантастик ўйин кўрсатди, бешта гол урди ва тўплар фарқи ҳисобига гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.

Бироқ бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди – гуруҳ босқичида учта ажойиб ўйин ўтказдик. Энди эса ижобий руҳда олдинга қараб ҳаракатланамиз. Плей-офф босқичида узоққа бориш учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш керак. Интизом ва ажойиб йигитлар жамулжам экан, ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз", – деди 45 ёшли мутахассис.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги беллашув 15 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:45 да бошланади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Хорватия футбол федерацияси