UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  1 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   2 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  6 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  10 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  22 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19

Хориждан мураббий, "Пахтакор"нинг уч футболчиси ва "Навбаҳор" ҳимоячиси "Локо"га ўтиши мумкин Янгиликлар

Хориждан мураббий, "Пахтакор"нинг уч футболчиси ва "Навбаҳор" ҳимоячиси "Локо"га ўтиши мумкин

Маълумотларга кўра, "Локомотив" клуби келаси мавсум учун селекция ишларини жадаллик билан олиб бормоқда.

Куни кеча Темур Кападзега эҳтиром кўрсатиб мураббий билан хайрлашган "темирйўлчилар" режасидан хориждан мутахассис жалб этиш режаси мавжуд.

Шунингдек, клуб раҳбарияти аллақачон янги мавсум учун таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборган ва бир қанча футболчилар билан музокараларга киришган.

Тасдиқланмаган, лекин "championat.asia" сайтига маълум бўлишича, "Локо" айни пайтда "Пахтакор"да икки мавсумн ўтказган ва "темирйўлчилар"нинг собиқ футболчиси ҳисобланган марказий ярим ҳимоячи Садриддин Абдуллаев билан келишувга эришган. Шунингдек, клуб "Пахтакор"дан яна Жавоҳир Сидиқов ва Акром Комиловга ҳам қизиқмоқда ва футболчилар билан музокарага киришган. Мазкур футболчиларнинг йил якунида "Пахтакор" билан тузган шартномаси тугайди.

Айтиш керакки, Абдуллаев, Сидиқов, Комилов жорий мавсумни асосан захирада ўтказишди ва асосий таркибнинг муқим футболчилари саналишмайди. Шу боисдан ҳам бу футболчилар кейинги фаолиятларини бошқа жамоа билан боғлашлари мумкин.

"Локомотив" "Навбаҳор" ҳимоячиси Хуршид Мухторовнинг хизматларига ҳам бефарқ эмас ва чап қанотга ушбу футболчини ҳам таклиф этмоқчи.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика