UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  6 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  1 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  9 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  15 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Гёкерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1

Хоразмлик ёш футболчилар қувончи Янгиликлар

Хоразмлик ёш футболчилар қувончи

Теглар :  Хоразм
Урганч шаҳрида ёш футболчилар ўртасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан очиқ биринчилик уюштирилди.

Урганч шаҳрида Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (СЎЕАИБЎСМ) раҳбарияти ташаббуси билан 2005-2006 ва 2007-2008 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан очиқ биринчилик уюштирилди.

Бир неча кун давом этган мусобақада Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон республикаси  жамоалар иштирок этди. Катта ёшли болалар мусобақасида 13 та жамоа майдонга ғолиблик учун баҳс юритди. Ушбу биринчиликда “Хоразм” жамоасининг собиқ футболчиси, тажрибали мураббий Илёс Хайров устозлик қилаётган Урганч шаҳрининг “Ёшлик” жамоаси футболчилари ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Гурлан туманининг “Гурлан”жамоасига насиб этди. Фахрли учинчи ўриндан Нукуснинг “Нукус” ва Урганч шаҳрининг “Наврўз” жамоалари жой олишди.



Шунингдек, 12 та жамоа қатнашган кичик ёшли “чарм тўп” усталари биринчилигида “Бинокор”(Урганч шаҳри, мураббийи Шоҳрух Ёқубов) жамоаси ғолиб чиқди. “Олимпия”(Урганч шаҳри)  жамоаси иккинчи, “Ғайбу”(Урганч тумани) ва “Олимпия”(Урганч шаҳри) жамоалари учинчи ўринни эгаллашди.

- Спорт мактабимизда умумхалқ байрамлари ва шонли саналар муносабати билан мусобақалар ўтказишни анъанага айлантирганмиз, - дейди СЎЕАИБЎСМ директори Жамоладдин Абдуллаев.- Албатта, Ўқитувчи ва мураббийлар куни ҳам бундан мустасно бўлмади. Бу билан фарзандларимизга қувончли онларни туҳфа этдик. Ўз навбатида ёш футболчиларимиз чиройли ўйинлари билан барчада илиқ таассуротлар қолдиришди. Бундан жуда хурсандмиз.


Мусобақанинг ёпилиш маросими байрамона тарзда ташкил этилди. Тадбирда қатнашган Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокир Мадаминов ғолиб ва совриндор жамоалар футболчиларини эришган муваффақиятлари билан қутлаб, уларни тегишли даражадаги диплом ва медаллар билан тақдирлади.

Кези келганда айтиб ўтиш жоизки, мазкур биринчиликни юқори савияда уюштирилишида спорт мактабининг директори Жамоладдин Абдуллаев, директор ўринбосари Азамат Аржанов, йўриқчи-услубчи  Анвар Алимов, катта мураббий Алишер Рўзметов ва бошқалар ўзларининг муноси улушини қўшишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика