Хоразмда мини футбол бўйича болалар лигаси ўтказилмоқда

Narzulla Saydullayev
6 мар 2015, 13:02
Мазкур мусобақада воҳанинг Боғот ва Ҳазорасп туманларидан ташқари барча ҳудудлардан жамоалар иштирок этмоқда.
Биринчилик 2001 йилда туғилган ёш футболчилар ўртасида икки гуруҳда олиб бориляпти. Айни дамда, 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
  
Хусусан, 1-гуруҳда 6 очкодан жамғарган “Олимпия”, “Урганч ОЗК-Интернат” ва “5-сон футбол мактаб-интернати” жамоалари етакчилик қилишаётир. Шунингдек, 2-гуруҳда ВБЎСМ-2, “Локомотив-БФК” ва “Қўшкўпир” жамоалари олдинда боришмоқда. Улар ҳисобида ҳам 6 тадан очко мавжуд.
  
-  Ўйинлар жуда қизиқарли кечмоқда, - дейди мусобақа бош ҳаками Алишер Рўзметов. – Биринчиликни ўтказишдан кўзланган мақсад, катта футбол мавсуми олдидан ёшларимизнинг маҳоратини юксалтиришдир. Бугунги кунда бунга эришяпмиз десак, муболаға бўлмайди.

Болалар лигаси ўйинлари апрель ойида поёнига етади.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia