UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  1 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  3 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  5 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  13 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  1

Хомяков ва бошқалар. Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Хомяков ва бошқалар. Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 2-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов ("Насаф").

"Насаф" бу тур амалдаги чемпион "Пахтакор" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув давомида қаршиликлар посбони Абдувоҳид Неъматов 5та сейв ижро этди ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши мураббийи - Александр Хомяков ("Андижон").

"Андижон" бу тур ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди. Ўйин давомида "бургутлар" тезкор гол уришди ва кейинроқ рақиб 10 киши бўлиб қолганидан сўнг кетма-кет голлар уриб, йирик ғалабани тантана қилишди - 5:1. "Андижон" ўз тарихида илк бор "Бунёдкор"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Шу тариқа, Хомяков 2-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Сардор Раҳмонов (ОКМК).

ОКМК мазкур тур Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлди. Учрашувнинг 18-дақиқасида ўнг қанотдан Аҳмадалиев узатган тўпни ҳужумга етиб келган Сардор Раҳмонов боши билан Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозага ажойиб тарзда йўллади ва ОКМК сафардан 1 очко билан қайтишини таъминлади. Айнан мана шу гол 1-турнинг энг чиройли голи деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши футболчиси - Бектемир Абдуманнонов ("Андижон").

"Бургутлар"нинг "Бунёдкор"ни таслим қилишида Бектемир Абдуманноновнинг ҳиссаси катта бўлди. "Металлург"га керак бўлмай қолган футболчи "қалдирғочлар"га қарши учрашувнинг 7-дақиқасида қарши ҳужумга ўтиб, бир рақибни алдаб тўпни шеригига узатди ва Згурский ҳисобни очди. Тайм сўнггида унинг икки марта бурчакдан узатган тўплари гол билан тугади. Умуман ўйин давомида ҳам жуда фаол бўлган Абдуманнонов Суперлига 2-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.



Рейтинг:    

Фикрлар

   
12 мар 16:43:14
Д.11.02.
АНДИЖОН БУНЁДКОР ЎЙИНИНИ БОБУР АРЕНАДАН КУЗАТДИМ, МЕНГА ХАМ БЕКТЕМИРНИ ЎЙИНИ ЁҚДИ.АДАШМАСАМ УЧРАШУВНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЎЙИНЧИСИ ХАМ БЎЛДИ, КЎЗ ТЕГМАСИН.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика