UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45"Леванте" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 21:42"Челси" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  0 21:35БАА Президенти кубоги. "Дибба" "Ал Айн"га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди, Абдуллаев танаффусда ўйинга қўшилди  0 21:30Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Ризеспор" билан дуранг ўйнади, Шомуродовдан навбатдаги гол  32 21:03“Истиқлол”: Машарипов операция қилинди  7 20:57ОПЛ. "Сабаҳ"дан навбатдаги ғалаба, Раҳмоналиевда эса 90 дақиқа  1 20:02Эътибордан четда қолган йиғин ва МТЖдаги янги шахслар ҳақида  8 19:33Ироқ юлдузлар лигаси. Ўзбек дербисида дуранг  0 19:08"Серкль Брюгге" — "Антверпен". Таркиблар маълум  1 19:05Бугунги ўйинлар: "Арсенал", "Барса" сафарда, “Челси”, "Ливерпуль" уйда ва бошқалар  1 18:49"Лидс" — "Арсенал". Таркиблар маълум  4 18:35Назорат ўйини. “Дўстлик” ва “Олимпик Mobiuz” ўртасидаги ўйинда 10 та гол урилди  1 17:31"Атлетико" "Ал Ҳилол" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:20Бензема Европага қайтиш ёки МЛСга йўл олиш ҳақида ўйламоқда. Ҳужумчи "Ал Иттиҳод"нинг янги шартнома бўйича таклифини ҳақоратли деб топди  2 15:47Папарига фаолиятини Индонезияда давом эттиради  1

Холанд ёки Месси “Олтин тўп”ни ким олади? Янгиликлар

Холанд ёки Месси “Олтин тўп”ни ким олади?

France Football учун яхшигина бошоғриқ.

Навбатдаги “Олтин тўп” соврини учун кимлар даъвогарлик қилиши ойдинлашиб бўлди. Бу сафар овоз берувчилар ҳам, France Football нинг ўзи ҳам ғолибни аниқлашда катта қийинчиликка учрайди. Даъвогарлар иккита. Бири Аргентина билан ЖЧда ғолиб чиққан Месси бўлса, иккинчиси “Манчестер Сити”да ажойиб мавсум ўтказаётган Эрлинг Холанд. Олдиндан шуни аниқ айтаманки “Олтин тўп”ни қайси футболчи қўлга киритишидан қатъий назар "Ballon d'or 2023" якунда барибир энг мунозарали маросимлардан бири сифатида тарихга киради.

Имкониятларни чамалаймиз.

Лионел Месси.


Жаҳон чемпиони ва мундиал 2022 нинг энг яхши футболчиси.

ПСЖ билан Франция чемпионати ғолиби (катта эҳтимол). 


Эрлинг Холанд.


ЙЧЛ 2022/2023 мавсум ғолиби, тўпурари ва энг яхши футболчиси (катта эҳтимол)

АПЛ чемпиони, тўпурари ва энг яхши футболчиси (катта эҳтимол).

Англия кубоги ғолиби (“Манчестер дербисида ғолиб чиқилса).

 

Олдин шунақа ҳолатлар бўлганми?


Бўлган албатта. 2010 йилги “Олтин тўп” учун курашда Андрес Иниеста Лео Месси ва Криштиану Роналду ўзаро рақобат қилишади. Ўша йили совринни Лео Месси қўлга киритади, Иниеста эса 2 чи ўринга лойиқ кўрилади. Орадан икки йил ўтиб воқеа деярли такрорланади бу сафар Испания билан Европа чемпиони ва турнирнинг энг яхши футболчиси бўлган, «Барселона» билан ЙЧЛ ғолиби ва мавсумнинг энг яхши футболчиси дея тан олинган, Европада йилнинг энг яхши футболчиси совринига лойиқ кўрилган Иниеста “Олтин тўп” учун курашда якунда 3 чи ўрингагина лойиқ кўрилади. 

 

Бу каби ҳолат 2013 йилда Френк Рибери билан ҳам содир бўлган. Ўшанда француз «Бавария» билан требл  қайд этади ва ўзи иштирок этган барча мусобақаларда ғолиб чиқади аммо якунда “Олтин тўп” Криштиану Роналдуга насиб этади.

Бу сафарчи?


Пўлат Қаландар ҳикоя қилади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика