

Манбага кўра, "қироллик клуби" ҳужумчини 125 миллион еврога сотиб олишга тайёр, бироқ фақат 2023 йилнинг ёзида. Холанд эса келаси ёзда клубини ўзгартириш ниятида. Шу тариқа, Мадриднинг "Реал" клуби ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартнома имзолай олмасагина норвегиялик футболчининг номзодига қайтади.
21 ёшли Холанд жорий мавсумда Дортмунднинг "Боруссия" клуби сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



