Холанд Nike билан шахсий шартнома имзолашга яқин

Administrator
28 фев 2023, 23:41
Футболчи ушбу келишувдан яхшигина пул ишлаб олади.

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Nike бренди билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Хабар берилишича, Холанд билан Adidas ва Puma ҳам шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда. Adidas ижрочи директори Бьорн Гульден Холандлар оиласининг яқин дўсти ҳисоблади. Puma эса 2029 йилга қадар "Манчестер Сити" билан шартномага эга.

Бироқ, Эрлинг Холанд айни дамда Nike билан шартнома тузишга яқин турибди. Агар ҳаммаси яхши ўтса, Холанд бу шартномадан 20 млн евро ишлаб олади.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: The Athletic