Холанд болаликдаги кумири ким бўлганини айтди

Alisher
25 дек 2020, 11:32
"Боруссия" (Дортмунд) ҳужумчиси Эрлинг Холанд болалигида футболдан кўп позитив олгани ҳақида гапирди.

"Бутун умр давомида футбол кўришни яхши кўрдим. Бу менга позитив туйғуларни беради деб ўйлайман. Шанба куни мен дўстларим билан машғулот қилардим, кейин кун бўйи футбол кўрардим: АПЛ ва Ла Лигадан тортиб А Сериягача.

Менга доим бошқа форвардларнинг муваффақиятларини кўриш ёққан. Шунинг учун бўлса керак, менга ўткир ҳужумларда ҳаракат қилиш ёқади. Менга Мичу жуда ҳам ёққан", - дейди Холанд.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик Мичу "Овьедо" тарбияланувчиси ҳисобланади ва фаолияти давомида "Реал Овьедо", "Сельта", "Райо Вальекано", "Суонси", "Наполи" ва "Лангрео" клубларида ўйнаган. Терма жамоа таркибида эса 2013 йилда Беларусга қарши ўйиндагина майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: VG.no.

Сўнгги янгиликлар

Барча ›