"Хетафе" бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Aslanov Jasurbek
4 окт 2021, 21:59
"Хетафе" бош мураббийи Мичел ўз вазифасидан озод этилди.

Манбага кўра, бундай қарорни клуб президенти Анхель Торрес қабул қилган. Жамоанинг қониқарсиз натижалари бунга сабаб қилиб кўрсатилган.

"Хетафе" саккиз учрашувда бор-йўғи бир очко жамғарган ҳолда Ла Лигада охирги ўринни эгаллаб турибди. Мураббийни охирги ўйинда "Реал Сосьедад" билан дуранг (1:1) ҳам қутқара олмади.

58 ёшли мутахассис 27 май куни "Хетафе"ни қабул қилиб олганди. У Хосе Бордалас ўрнини эгаллаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›