

"Мен ростдан ҳам "Ливерпуль"да бахтли эдим, агар эсласангиз, клуб ўша пайтда мени сотишмоқчи бўлган ва бу энг оғир дамлар эди. Улар энг яхши футболчиларини сотиш юборишди. Хавьер Маскерано, Хаби Алонсо, мураббий Рафаэль Бенитис кетди ва улар ёш футболчиларга қизиқишни бошлашди.
Улардан ғолиб жамоа яратиш учун беш, олти ёки етти йил талаб этилар эди. Афсуски, ўша пайтдаги "Ливерпуль" хўжайинлари кўп алдашган ва мен охир-оқибат ўз йўлимни топишим керак эди. Бу "Челси" бўлди, ушбу клуб келажакда мен учун совринлар олиб келади деб ўйлардим", - дейди Торрес.
35 ёшли Торрес "Атлетико", "Ливерпуль", "Челси", "Милан", яна "Атлетико" ва "Саган Тосу" клубларида ўйнаган.



