UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  6 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3

“Хўжанд” (Тожикистон) жамоаси аъзолари Қўқон шаҳрига етиб келишди Янгиликлар

“Хўжанд” (Тожикистон) жамоаси аъзолари Қўқон шаҳрига етиб келишди

Хабарингиз бор бугундан Қўқон шаҳрида “Ҳалқаро хунармандлар фестивали” бошланди.

Фестивал доирасида Қўқон шаҳрида ҳалқаро футбол учрашуви ҳам ўтказилади. Эртага Қўқондаги “Марказий” стадионида “Қўқон-1912” (Ўзбекистон) – “Хўжанд” (Тожикистон) жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтади.

Бугун Тожикистонлик меҳмонлар Қўқон шаҳрига етиб келишди. “Хўжанд” жамоаси аъзоларини Тожикистон – Ўзбекистон чегарасида Фарғона вилоят футбол федерацияси вице-президенти Носир Отақўзиев, “Қўқон-1912” футбол клуби президенти Бахтиёржон Толипов, “Қўқон-1912” футбол клуби матбуот ва маркетинг бўлими бошлиғи Акрамжон Мамадалиев ҳамда “Қўқон-1912” жамоасининг жонкуяр мухлислари тантанали равишда кутиб олишди.

“Хўжанд” жамоаси аъзолари Қўқондаги “Олтин водий” меҳмонхонасига жойлашдилар. Улар бугун “Марказий” стадионида расмий машғулотларини ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз “Қўқон-1912” – “Хўжанд” учрашуви эртага, 11 сентябрь куни, соат 17-00да, Қўқондаги “Марказий” стадионида бошланади.
Эртага “Марказий” стадионига кириш бепул бўлади.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика