"Хоффенхайм" мураббийи сув идиш билан мухлисни нишонга олгани учун узр сўради

Aslanov Jasurbek
30 окт 2017, 00:42
"Хоффенхайм" бош мураббийи Юлиан Нагельсман Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сига қарши баҳсда ғазабда сув идиш билан мухлисни нишонга олгани учун узр сўради.

Ушбу учрашув Нагельсман жамоасининг 1:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

"Жуда аҳмоқона иш қилдим. Сув идишни деворга отмоқчи эдим. Ҳаммаси шундай бўлганидан афсусдаман. Сув идиш билан мухлисни пойлаш ниятим йўқ эди. Бошқа такрорланмайди" - дейди 30 ёшли мураббий.

Нагельсман ўйиндан сўнг трибуна олдига келиб, содир бўлган воқеа учун узр сўраган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›