

Германиялик футболчи ушбу мавсумда "Ливерпуль" таркибида АПЛда ҳали сермаҳсуллик қайд этмади.
"Гарчи гол ура олмаётган бўлса-да, у АПЛда энг кўп вазият яратган футболчи бўлиб турибди. Жамоадошлари у яратган вазиятлардан гол ура олмаётган бўлса, бу Флорианнинг айби эмас.
Виртц шунчаки лигага кўникиб олиши керак. Кўрдим у жамоага ўрнашиб олди. У нималарга қодир эканлигини яхши билади. Барчага ҳам осон эмас, шу сабабли у ҳозир ҳам меҳнат қилиши керак", - деди Нагельсманн.



