

"Шартномам июнда якунланади, аммо мен ўзимни кучли ҳис қилмоқдаман ва яхши формадаман.
Мен фаолиятимни трибунадаги мухлислар билан тугатмоқчиман - имкони борича барчани ўз стадионимизга таклиф қилмоқчиман. Пандемия тугаганда нимани айтаётганимни тушунасиз - футболни тугатиш олдидан мухлислар билан ўйнамоқчиман", - дейди футболчи.
39 ёшли вингер жорий мавсум барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 4та ассист қайд этди.



