Хитойнинг бир неча клублари "Барселона" футболчиси учун курашмоқда

Mirjalol Normatov
17 дек 2018, 21:28
"Барселона" футболчиси Малкомнинг хизматларига Хитойнинг бир неча жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

AS хабарига кўра, Хитойнинг бир неча клублари "Барселона"га футболчи борасида 65 миллион евролик таклиф билан чиққан. Бироқ бу хабарга "Барселона" вакиллари изоҳ беришмади. Бу жамоалар "Гуангжоу Эвергранд" ва "Шанхай СИПГ" бўлиши мумкин.

Ушбу ёзда Малком "Бордо"дан 40 миллион евро эвазига "Барселона"га ўтди. Бу мавсумда у Примеронинг 5 ўйинида қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS