UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  7 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  8 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  34 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15

ОЧЛ. Андерсон Талиска - ҳафтанинг энг яхши футболчиси Янгиликлар

ОЧЛ. Андерсон Талиска - ҳафтанинг энг яхши футболчиси

"Гуангжу Эвергранд" ярим ҳимоячиси Андерсон Талиска ОЧЛ 3-тур якунларига кўра ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.

Бу тур Хитой клуби ўз майдонида Австралиянинг "Мельбурн Виктори" жамоасини қабул қилиб 4:0 ҳисобида ғалабага эришди. Андерсон Талиска иккита тўп киритишга муваффақ бўлди. Ўйин давомида Талиска рақиб дарвозаси томон жами беш марта зарба йўллаб шундан иккитасини голга айлантирди. Бундан ташқари у 33 бор аниқ тўп узатишни амалга оширди. 

3-турда шунингдек "Бейжинг" клуби форварди Седрик Бакамбу ҳам ўзини кўрсатди. У "Бурирам Юнатед" дарвозасини уч марта ишғол қилди. "Бейжинг" 2008 йилдан бери илк бор хет-трик амалга оширган жамоа бўлди. Натижада бу футболчи иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин эса "Ал Насср" футболчиси Яҳё Ал Шеҳрига насиб этди. 

Рўйхатда кейинги ўринларни Хави ("Ал Садд"), Эдмилсон Жуниор ("Ал Дуҳайл"), Ренато Аугусто ("Бейжинг"), Драган Черан ("Пахтакор") ва Пежман Монтазари ("Истиқлол") банд этишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика