
Мамлакат ҳукумати 2020 йилда камида 50 млн. аҳоли футбол билан мунтазам шуғулланишига умид билдиряпти.
Хитой ҳукумати яқин йиллар ичида мамлакат бўйлаб 20 минг футбол марказлари ва 70 мингта футбол майдонлари қуришни режалаштиряпти. Режага кўра, эркаклар жамоаси Осиёда энг яхшилардан бири бўлиши керак. Айни дамда Хитой ФИФА рейтингида 81 ўринни эгаллаб турибди.