“Хетафе” “Барселона”га қарши ўйин олдидан, клуб номини ўзгартирди

Eldor Akmurzayev
16 окт 2020, 20:25
Испания чемпионати 6-тури доирасида 17 октябр куни “Хетафе” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилиши керак.

Мезбонлар мазкур учрашув олдидан клуб номини ўзгартиришга қарор қилишди. Клуб номидаги дастлабки тўрт харф олиб ташланиб, “Фе” ФКга айланди. Унинг испан тилидан таржимаси эса “Ишонч” деганидир.

Клуб матбуот хизмати хабар беришича, ушбу ўзгартириш коронавирус пандемияси билан боғлиқ ва ҳозирги қийин даврда жамоа мухлисларига умид бағишлаш мақсадида қилинган.

Шунингдек, Хетафе шаҳри жамоаси логотипида ҳам бироз ўзгариш юз берди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/GetafeCF