Хедира: "Мен ҳозир "Реал"дан ташқаридаман ва 31 августгача ҳамма нарса бўлиши мумкин"

Tolibjon Qosimov
23 авг 2014, 17:25
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедиранинг сўзларига кўра, унинг испан гранди сафида қолиши номаьлум.
Футболчи айни дамда Германияда бўлиб турибди.

"Мен ҳозир "Реал"дан ташқаридаман. Менинг келажагим 31 августгача ўзгариб кетиши мумкин" - дейди Хедира.

"Қироллик клуби" Хедирага ё "Реал" билан шартномани узайтириш, ё бошқа жамоа топиш шартини қўйган. У ҳеч қандай қарор қабул қилмаса бутун мавсум давомида ўйин амалиётисиз қолиши мумкин.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com