UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

Хайрулла Каримов: "Курашларга бой ўйин бўлди" Янгиликлар

Хайрулла Каримов: "Курашларга бой ўйин бўлди"

Суперлиганинг тўртинчи туридан ўрин олган АГМК – "Навбаҳор" (2:1) ўйинидан кейин мезбонлар мураббийи Хайрулла Каримов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Курашларга бой ўйин бўлди. 2 ҳафталик танаффус барибир ўз таъсирини кўрсатди, лекин шунга қарамасдан, ҳар икки жамоа чиройли ўйин кўрсатди. Биринчи бўлимда ўйинимиз сал қовушмади, аммо иккинчи бўлимда йигитлар ўйинни кучайтиришди. 

- ВАР борасида нима дея оласиз? Иккинчи гол ВАР ёрдамида белгиланди.  

- Ҳакамлар кўриб чиқиб, пенальти белгилашди. Ҳар икки жамоа жанговар ўйин намойиш қилишди.  "Навбаҳор"да бўйи баланд ўйинчилар кўплиги боис иккинчи бўлимда узун паслар орқали ўйнашга ҳаракат қилишди.  Лекин футболчиларимизга раҳмат, қўлларидан келганча ҳаракат қилиб, ғалабага эришишди. 

- Кескинлаштирувчи узатмалар жуда кам. Шоаҳмедов захирадан тушгач, бу нарса ўзгарди. Нима учун асосий таркибда майдонга тушган иккита марказий ярим ҳимоячи бундай пасларни амалга оширмаяпти?

- Энди бу – футбол. Шунинг учун 21-22 нафар ўйинчи рўйхатга олинади. Иккинчи бўлимда ўзгаришларга қўл урилди ва бу ўз мевасини берди.

- Фортеснинг алмаштирилгани нима билан боғлиқ?

- Фортесда кичик жароҳат бор эди, лекин ўйини чиқмагани учун бош мураббий уни алмаштирди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика