

"Барселона" клуби бош мураббийи Хави ФИФА кунлари пайти асосий жамоа машғулотларига Роналдиньонинг ўғли 19 ёшли Жоао Мендешни жалб қилди. Мендешдан ташқари яна бир неча ёш футболчилар ҳам асосий жамоа таркибида машқ қилишмоқда. Маълумот учун, Роналдиньонинг ўғли ўтган йили "Барселона" билан шартнома имзолаганди.




