Хави Педри ҳақида: "Иқтидор бўйича дунёда бошқа бундай ўйинчи йўқ"

Alisher
21 фев 2022, 11:01
Хави Педрини дунёнинг энг иқтидорли ўйинчиси деб атади.

"Барселона" ярим ҳимоячиси "Валенсия" (4:1)га қарши Ла Лига 25-тур доирасидаги ўйинда гол урди. Аммо, гол кейинчалик хет-трик қайд этган форвард Пьер-Эмерик Обамеянгнинг ҳисобига ёзилди.

"У бизга фурсат беради, тўпни йўқотмайди. Бугун бўлгани каби у ҳақиқатдан ҳам ажойиб ролни ўйнади.

Педри - ажойиб футболчи. Иқтидор бўйича дунёда бошқа бундай ўйинчи йўқ.

Гол? Биз ундан тепишни сўраймиз, буни талаб қиламиз. Унда зарба бор, Педри жарима тўпини яхши амалга оширади. У ёш ва уятчан, аммо ҳаммада ҳам унинг кўникмалари йўқ", - дейди каталонияликлар бош мураббийи.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo