

Пенальтидан урилган голга қарамасдан, каталониялар вингери бир неча вазиятлардан фойлана олмагани сабаб Европа Лигаси ўйинидан кейин йиғлади.
"Бунақаси Луис Суарес билан ҳам содир бўлганди. "Барса" либоси бир неча килограмм кўп юк босади. Аммо, мен Торреснинг жамоада эканлигидан хурсандман ва у менга катта қувончни тақдим этмоқда. У ўзининг бутун фаолияти давомида голлар урди, у яна келади.
Ферран машғулотларда голлар бўйича етакчилар орасида. Биз унга тўлиқ ишонамиз. Мураббийлар штаби ва мен бу ҳақда қайғурамиз. У жуда кучли ва ўзига талабчан", - дейди мураббий.



