UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  2 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   2 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  10 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  2 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  5 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   3 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  35 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  46 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  5 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  8 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  455

Хави: "Гвардиола – бугунги кундаги энг яхши мураббий" Янгиликлар

Хави: "Гвардиола – бугунги кундаги энг яхши мураббий"

"Барселона" бош мураббийи Хави Каталония жамоасида ўйнаган Хосеп Гвардиола ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Гвардиола ҳозирда "Манчестер Сити"ни бошқармоқда.

"Гвардиола – бугунги кундаги энг яхши мураббий. Мен унинг қўл остида мусобақаларда қатнашганман, у билан бошқа мураббийлар орасида жуда катта фарқ бор, жумладан мен билан ҳам. Пеп – ҳар жиҳатдан даҳо. У инсон эмас. У бутунлай бошқа мавжудот.

Биз бирга ўйнаганмиз, кейин у менинг мураббийим бўлди. Унинг Англияда эришган ютуқлари мени ҳайратда қолдиргани йўқ. Мен у буларга эришишини билардим.

Мен ва Пеп орамизда маълум бир боғлиқлик бор. Эсимда, ўйнаб юрган пайтларимда "биз фалон сабабларга кўра, буни қилишимиз керак", деб ўйлаб қўярдим. Биз кийиниш хонасига тушсак, Пеп айнан шу нарсани айтарди.

У учрашувларга фантастик тарзда тайёргарлик кўрарди. Унинг айтганлари ҳар доим амалга ошарди. Ундан кўп нарсаларни ўрганганман", – деди Хави.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика