Хави "Барселона" учун "иккинчи Иньеста"ни топди

Alisher
28 дек 2021, 17:04
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фил Фоден фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Унга "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. "Кўк-анорранглилар" устози Хавининг шахсан ўзи футболчининг трансферини талаб қилмоқда.

Мутахассис Фоденга "иккинчи Иньеста" сифатида қарамоқда. Аммо, каталонияликларга ушбу трансферни амалга ошириш қийин бўлади, сабаби унинг нархи 85 млн еврога баҳоланмоқда.

Фил жорий мавсум 19та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Nacional

Сўнгги янгиликлар

Барча ›