Хави "Барса"нинг Бернарду, Кунде, Левандовски, Рафинья ва яна тўрт ўйинчи билан шартнома имзолашини хоҳлаяпти
03 июн 2022 14:58
Янгиликлар
Хави "Барса"нинг Бернарду, Кунде, Левандовски, Рафинья ва яна тўрт ўйинчи билан шартнома имзолашини хоҳлаяпти
Хави "Барселона" раҳбариятига у клубда кўришни хоҳлаётган ўйинчиларни тақдим этди.
Унда саккиз нафар футболчининг номи келтирилган.
Бу ярим ҳимоячи Франк Кессье ("Милан"), ҳимоячилар Андреас Кристенсен, Сесар Аспиликуэта, Маркос Алонсо (барчаси - "Челси"), ҳужумчи Роберт Левандовски ("Бавария"), вингер Рафинья ("Лидс"), ҳимоячи Жюль Кунде ("Севилья") ва ярим ҳимоячи Бернарду Силва ("Манчестер Сити").
Олдинроқ маълум бўлганидек, эркин агент мақомида клубини тарк этадиган Кессье ва Кристенсен билан клуб келишувга эришган, аммо молиявий муаммо сабаб уларни рўйхатдан ўтказа олмаяпти.
Фикрлар