Хавертц ва Вернер нима сабабдан финалда ўйнамагани маълум бўлди

Mirjalol Normatov
15 май 2022, 10:55
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель Англия Кубоги финали доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйиндан кейин таркибдаги йўқотишларга аниқлик киритди.

"Ўйиндан олдин Кай тест топширди. У кеча оёғининг сон қисмидаги жароҳати сабабли жамоа билан шуғулланмади. Кай жароҳатини чуқурлаштириб юборишидан қўрқдик ва шу сабабли унга дам бердик.

Вернер эса ўйин олдидан бўладиган чигалёзди машғулотларда ўзида ноқулайлик ҳис қилди ва шу сабабли ўйинда қатнашмади.

Захирадан майдонга тушган Лофтус-Чикни алмаштиришга сабаб эса Барклининг пенальтилар сериясида доимо муваффақиятли бўлиши", - деди Тухель.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›