UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  1 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  1 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  10 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  106 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  12

Хатем Бен Арфа: «Вақти келиб ЧЛда ҳам ЖЧда ҳам ғолиб чиқаман» Янгиликлар

Хатем Бен Арфа: «Вақти келиб ЧЛда ҳам ЖЧда ҳам ғолиб чиқаман»

«ПСЖ»нинг янги юлдузи Хатем Бен Арфа Le Parisien нашри журналистлари билан мулоқот чоғи футболда охирги сўзини ҳали айтмаганини баралла таъкидлади.

Франциялик футболчи хусусан, ЧЛ ва ЖЧдек йирик турнирларда ғалаба қозониш умидини узганича йўқ. У шунингдек, футболга нисбатан шахсий қарашларини баён этишдан ташқари, Париж клубидаги умумий ҳолат ва янги мавсумдан нималар кутаётгани хусусида гапириб берди. Эътиборлиси, Хатем Бен Арфа «ПСЖ» жамоасига ўта енгиллик билан мослашди. Ҳужумчи жумладан, Лос-Анжелесда ташкиллаштирилган фотосессия жараёнида Марко Верратти билан шундай кулишдики, бу унинг парижликлар сафида ўзини сувдаги балиқдек яхши ҳис этаётганидан далолат.

- «ПСЖ»даги ишлар сиз кутганидек эканми ёки...?

- Тушунарлики, жамоа охирги йилларда янги даражага чиқди. Унинг буюк клублиги шундоқ сезилиб турибди. Бу ерда футболчилар учун барча қулайликлар яратилган. Дейлик, майдон ҳолатини яхшилаш учун олиб борилаётган ишларни кўриб, ҳайратда қолдим. Ўйинчилар савиясига ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Умуман, «ПСЖ»ни бир қарашда, Франция терма жамоасига ўхшатиш мумкин. Машғулотлар ва ўйин савияси бир хил. Мураббий ҳам амалга ошираётган иш кўлами билан кучли таассурот уйғотди. Унаи айниқса, тактик, техник ва жисмоний тайёргарликка катта эътибор қаратяпти.

- Иш жараёнига қўшилиб кетишингиз қийинчилик туғдирмадими?


- Бу ерда буюк футболчилар йиғилишган ва уларнинг кўплари анчадан буён «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилишяпти. Тўғриси, йигитларнинг ишга профессионалларча ёндашишларидан ўзгача илҳом оляпман.

- Златан Ибрагимович кетгач, жамоада бош юлдуз ваколати бўш қолди.


- Бизда бош юлдуз - бу жамоа ва мураббийлар штаби. Демоқчиманки, ягона юлдузга эҳтиёж йўқ. Чунончи, ажойиб жамоа тузиш учун суперюлдузга эга бўлиш шарт эмас. Бунга «Атлетико» ёрқин мисолдир.

- Лекин айнан сиз жамоанинг бош юлдузига айланишингиз мумкин.


- Йўқ, буни хоҳламайман. Аксинча, «ПСЖ»га жамоавий футбол эвазига совринлар ютишни тилайман.

- Ўзингиз режалаштиргандек, 29 ёшда жаҳондаги энг яхши футболчилардан бири бўла оласизми?


- Бу масала айни пайт кун тартибида эмас. Боз устига, шу маънода гапирганимга анча бўлди.

- Бир ой аввал тақдимот маросимида сизга шундай савол билан мурожаат этишди: «ПСЖ» олий мақсадингизга эришиш имкониятини берармикин?»


- Ўшанда «Ҳа, албатта», дея жавоб бердим. Бироқ бунда баъзи нарсалар таъсири бор.

 - Демак, қайта сўраймиз: ўз олдингизга жаҳон бўйича энг яхшилардан бири бўлиш вазифасини қўясизми?


- Табиийки, ҳа. Лекин жамоанинг юқорига кўтарилиши муҳимроқ.

- Футболчиларнинг умумий рейтингида ўзингизни нечанчи ўринга қўйган бўлардингиз?


- О, ҳозир жуда пастдаман. Эҳтимол 1000-поғонададирман, балки 2000-қаторда. Ҳарқалай, ўзимдан кучли кўплаб футболчиларни тилга олишим мумкин.

- Бен Арфа 10 йил олдинги ҳолатида қолганми ёки...?


- Ҳа, ўша-ўша Хатемман. Тўғри, анча улғайиб, сабрли бўлдим.

- Орзулар ҳам ўша-ўшами?


- Менинг орзуларим... Йўқ, улар ҳам ўзгарган эмас. Ҳозирги ҳолатда асосий орзу - бу совринлар ютиш. Тўғри, эндиликда барчасига жамоа билан эришмоқчиман. Ёшликда эса асосан индивидуал совринларни ўйлайсан. Бироқ айнан жамоа билан қўлга киритган мукофотларинг хотирангда абадий муҳрланади.

- Дейлик, Франция термасига қайтиш сиз учун ҳамон орзуми?


- Ҳа, албатта. Ахир у ҳам жамоа-ку.

- Евро-2016 ўйинларини кузатдингизми?

- Ўша вақт таътилда эдим ва Франция термаси иштирокидаги барча ўйинларни диққат билан томоша қилдим. Табиийки, финалдан сўнг чуқур қайғуга ботдим. Ўйлашимча, жамоамиз бемалол чемпион бўлиши мумкин эди. Муҳими, ушбу тажриба бизга 2 йилдан сўнг ЖЧда қўл келса, бас.

- Нима яхшироқ: Бен Арфани текинга олишми ёки Погбани 120 млн. еврога харид қилиш?


- Погба учун 120 млн. евро сарфлаш маъқулроқ (кулади).

- Мавсум якунида нимадир ютишингизни тасаввур қила оласизми?


- Бўлмасамчи? Биз учун ЧЛ жуда муҳим. Ишончим комил, «ПСЖ» бу сафар турнирда ғалаба қозониш салоҳиятига эга. Клубда барчаси шунга йўналтирилган. Нима бўлишидан қатъий назар, бир кун келиб, ЧЛ кубогини бошим узра баланд кўтараман, барибир. Шунингдек, ЖЧда ҳам ғалаба нашидасини суришимга ишонаман.

- Эҳтимол, жаҳон чемпионлигини Россияда нишонларсиз...


- Билмадим, билмадим... Шунчаки, менда бу борада қандайдир ишонч бор.

- Бўлажак мавсумда мухлислар янги Хатем Бен Арфани кашф этишармикин?


- Кимдир янги Хатем Бен Арфа кашф этса, билингки, ўзим ҳам бунга гувоҳ бўламан. Шундай экан, биргаликда кўрамиз...

А. ҚОДИРОВ тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика