

- Бундеслиганинг камчиликлари кўзга ташланса биз бунга Англия премьер лигасини айбдор қилмаслигимиз керак. АПЛнинг ягона устун жиҳати - ушбу чемпионатда пул кўп. Қолган барча жиҳатлар бўйича биз АПЛни ортда қолдирамиз. Бу рост гап.
Масалан, Бундеслига ўйинларида стадионларга эътибор қилинг! Энг зўр муҳит Германия чемпионатидаги ўйинларда бўлса, учрашувга чиқарилган чипталар нархи ҳам осмон эмас. Ҳар турда стадионларимиз ишқибозлар билан ғавжум. Муҳими, Германия терма жамоаси Англиядан юз баробар кучли. Биз бундан фақатгина хурсанд бўлмоғимиз лозим.
Биз Бундеслиганинг кичик муаммолари ҳақида қайта-қайта гапиравермаслигимиз керак. Чунки Англия премьер лигасида ҳам муаммолар анча бисёр.



