

"Аристократлар"нинг 20 ёшли вингери август охирида клубини ўзгартиришга яқин эди. Трансфер мавсумида Дортмунднинг "Боруссия" клуби уни таркибига қўшиб олишга тайёр эди. Германия жамоаси футболчини бир мавсумга ижарага олмоқчи бўлган.
Хадсон-Одои Премьер-лиганинг дастлабки учрашувларида қатнашмаган бўлса-да, Томас Тухель уни ижарага беришни истамади.
"Челси" футболчиси асосий таркибдан ўрин олмаслигини англаган ҳолда музокаралар бузилганидан ранжиди.



