Хаби Алонсо – рекордчи!
24 фев 2025 11:09
Янгиликлар
Хаби Алонсо – рекордчи!
"Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг сафардаги мағлубиятсиз сериясини 28 учрашувга етказди (20 ғалаба, 8 дуранг).
У бу борада мураббийлар орасида Бундеслига рекордини ўрнатди.
22 февраль куни Германия чемпионатининг 23-турида "Хольштайн" ва "Байер" жамоалари ўзаро беллашди. Учрашув меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Алонсо жамоасининг сафардаги сўнгги мағлубияти 2023 йилнинг 27 май куни "Бохум"га қарши ўйинда (0:3) қайд этилганди.
"Байер" Бундеслиганинг жорий мавсуми турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда (14 ғалаба, 8 дуранг, 1 мағлубият). "Бавария" билан орадаги фарқ беш очкони ташкил этади, аммо мюнхенликларда битта захира ўйини ҳам мавжуд.
Аввалроқ Хаби Алонсо рекордни такрорлагани ҳақида хабар берган эдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Фикрлар