

Англия клуби 29 ёшли бразилиялик футболчини харид қилиш ҳуқуқи билан мавсум сўнггига қадар ижарага олиш бўйича келишувга эришди.
Виллиан келаси ҳафтагача "Вулверхэмптон" ихтиёрига келмайди, сабаби у Брексит сабаб ўрнатилган янги қоидалар сабаб Англияда ишлаш учун рухсат олмаган.
"Бўрилар" ҳужумчини жароҳат олган Рауль Хименесга ўринбосар сифатида кўришмоқда.
Ўйинчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.



