"Краснодар" "Сосьедад" форварди Жозега қизиқмоқда. "Трабзонспор" ўйинчи учун курашда етакчи

Alisher
30 июл 2021, 18:47
"Реал Сосьедад" ҳужумчиси Виллиан Жозе фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

29 ёшли форвардга Россиянинг "Краснодар" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Бразилиялик футболчи учун курашда эса "Трабзонспор" етакчи. "Сосьедад" турк клуби билан музокаралар олиб бормоқда ва форвард учун 8 миллион евро сўрамоқда. "Трабзонспор" эса 5-6 миллион евро атрофида таклиф қилмоқда.

Футболчи ўтган мавсумни ижара асосида "Вулверхэмптон"да ўтказди ва АПЛ доирасидаги 17та ўйинда 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo