"Барселона" "Реал"нинг собиқ футболчиси билан келиша олмади

Mirjalol Normatov
31 янв 2020, 20:37
"Барселона" "Реал Сосьедад" футболчиси Виллиан Жозе билан келиша олмади.

"La Sexta" хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" "Реал"нинг собиқ футболчиси учун 21 миллион евро тўлашга тайёр бўлган. Бироқ "басклар" трансфердан 30 млн евро ишлаб олишни исташган.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" жароҳат олган Луис Суареснинг ўрнига ҳужумчи изламоқда. Трансферлар ойнаси ёпилишига эса оз фурсат қолмоқда.

Жозе учун айни дамда "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" каби клублар қизиқиш билдиришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Sexta