"Вулверхэмптон" Траорени сотишга тайёр - ўйинчи учун "Барселона" даъвогарлик қилмоқда

Alisher
18 янв 2022, 12:47
"Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Адама Траоре клубдан кетиши мумкин.

"Бўрилар" 25 ёшли футболчини 25 миллион фунт (деярли 30 млн евро)га сотишга тайёр. Траоре учун курашда фаворит "Тоттенхэм", аммо "Барселона" ҳам футболчи учун курашмоқда ва уни ўз сафига қўшиб олиш имконига эга.

Адама Траоре 2021/22 йилги мавсум "Вулверхэмптон" сафида барча мусобақаларда 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Қўшимча қилиш керакки, Адама Траоре "Барселона" академиясида шуғулланган. Шундай экан, у ўз клубига қайтиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Star