“Вулверхэмптон” ҳимоячиси: “Россия ёки Украина ТЖдан чақирув олишга тайёрман”

Eldor Akmurzayev
10 ноя 2020, 19:35
“Бўрилар” аъзоси Макс Килман ота-онасининг келиб чиқишини ҳисобга олиб, бошқа давлат терма жамаосида ўйнашга тайёр.

23 ёшли футболчи Англияда таваллуд топган.

“Россия ёки Украина терма жамоаларининг эшиклари мен учун очиқ. Ёшлигимда баъзан Москвага бориб турардим ва кўп вақтимни онамнинг қариндошлари яшайдиган Киевда ҳам ўтказардим. Отамнинг яқинларига келсак, уларнинг барчаси Нью-Йоркка кўчиб кетишган. Рус тилим у қадар яхши эмас, аммо ҳали ҳам гапира оламан”, дейди Килман.

Макс АПЛ жорий мавсумида 5 ўйинда қатнашиб, битта голга ҳаммуаллиф бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport