

"TyC Sports" нашри маълумотига кўра, Аргентина термаси октябрь ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказиш учун Хитой мамлакатига етиб боради. У ердаги илк ўртоқлик ўйини мезбон Хитойга қарши бўлади. Иккинчи рақиб эса Япония, Россия ёки Жанубий Корея термаларидан бири бўлиши мумкин. Бу борада музокаралар давом этмоқда.
Шунингдек, Аргентина термаси ноябрь ойида Қатар ва Ангола мамлакатларида ўртоқлик ўйинларини ўтказишни режа қилган ва бу борада термалар билан музокараларни олиб боряпти.



