"Вулверхэмптон" форварди Фабиу Силва фаолиятини бошқа клубда давом эттиради

Alisher Ostonov
22 янв 2023, 14:22
"Вулверхэмптон" ҳужумчиси Фабиу Силва фаолиятини ПСВда давом эттиради.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди. 20 ёшли португалиялик клуб билан шартнома имзолаш учун Эйндховенга келди. У 21 январь куни бўлиб ўтган "Витесс" (1:0)га қарши ўйинга тушди.

Силва "Вулверхэмптон"га 2020 йилнинг сентярбида "Порту"дан ўтганди. У 2022/23 йилги мавсумнинг биринчи ярмини "Андерлехт"да ижарада ўтказиб, 32та ўйинда 11та гол ва 4та ассист қайд этди.

Transfermarkt форвардни 13 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano